Тошкент марказида бугун Гиннесснинг жаҳон рекордини ўрнатишмоқчи.
Ушбу тадбирнинг энг муҳим ҳодисаси бу мисли кўрилмаган ҳажмда ўзбек миллий таоми бўлмиш палов тайёрлаш бўлади. Ушбу жараёнда Guinness World Records вакиллари иштирок этишади.
Улар айни дамда Тошкентда ва ушбу ҳодисани қайд этишга тайёргарлик кўришмоқда.
Ушбу палов 50 дан ортиқ ошпаз ёрдамида тайёрланади. Уни тайёрлаш учун 1 500 кг. мол гўшти, 400 кг. қўй гўшти, 220 кг. думба ва 1 900 кг. гуруч ишлатилади. Улкан қозонга 2 700 кг. сабзи, 220 кг. пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 кг. туз, 100 кг. нўхат, 190 кг. узум, 5 кг. зира, 2 кг. янчилган қалампир, 1 кг. зарчава ва 350 литр сув ишлатилади.
Палов “Меҳрибонлик”, “Мурувват” уйларига ҳамда пойтахтимизнинг 14 та жойида тарқатилади.












