Флорида штати губернаторининг фармонига кўра “Ирма” довули яқинлашаётгани сабабли 8 дан 11 сентябрга қадар барча мактаб, коллеж, университет ва давлат муассасалари ишламайди.
Ушбу чоралар уй-жойидан айрилганларни бўш жой билан таъминлашга қаратилган. “Флорида аҳолисига хавфли бўрон таҳдид қилмоқда, ҳар бир оила эвакуацияга тайёр бўлиши керак”, — дейди губернатор.
Довулларни кузатиш бўйича Америка миллий Марказидан хабар беришларича, айни дамда эпимарказда “Ирма”нинг шамол кучи секундига 78,2 метрни ташкил қилмоқда, деб ёзади ТАСС.






