АсосийJamiyat

​ЯНГИЙЎЛДА 6 КИШИНИНГ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН МУДҲИШ ЙТҲ СОДИР БЎЛДИ

'​ЯНГИЙЎЛДА 6 КИШИНИНГ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН МУДҲИШ ЙТҲ СОДИР БЎЛДИ 'ning rasmi

Янгийўл тумани ҳудудида 6 нафар шахснинг ўлимига сабаб бўлган йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Хусусан, 6 сентябрь куни Тошкент - Термиз автомобиль йўлининг 832 км.да NEXIA автомашинаси ҳайдовчиси MAN юк машинаси билан тўқнашув содир қилган. Натижада юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, яна иккита NEXIA автомашиналари билан тўқнашган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар берди.

ЙТҲ оқибатида 6 нафар шахс, шу жумладан бир нафар вояга етмаган воқеа жойида вафот этишган. Яна 6 нафар шахс турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага жойлаштирилган.

Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар