Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан биргаликда бедарак йўқолган шахс топилди.
Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Олмазор туманида 5 сентябрь куни соат 02.10да тушган хабарга кўра, 3 сентябрь куни соат 12.00 да, 1939 йилда туғилган, Қорақамиш 1/4 даҳаси 20-уйда яшовчи М.С. ўз уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, фуқаро М.С. Олмазор тумани ҳудудида аниқланди ва уйига қайтарилди.






