АсосийJamiyat

ҚЎШНИ ДАВЛАТДАН РУХСАТНОМАСИЗ ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН ҚУРОЛ ҚИСМЛАРИ ТЎХТАТИЛДИ

'ҚЎШНИ ДАВЛАТДАН РУХСАТНОМАСИЗ ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН ҚУРОЛ ҚИСМЛАРИ ТЎХТАТИЛДИ'ning rasmi

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар экспортини рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармони талабларига кўра Ўзбекистон Республикаси худудига махсус рухсатномасиз қурол яроғ, ўқ-дори ва уларнинг қисмларини олиб кириш тақиқланган.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона комплексида қўшни давлатдан кириб келган фуқаро С.Алимардонов божхона назоратидан четлаб ўтиб, 39 дона бўш гильзалар, 198 дона елим гильза пистонлари, 57 дона елим гильзалар ва бошқа мосламаларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди, дея хабар қилди Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамиз божхона чегаралари орқали қурол-яроғ, ўқотар қурол ва ўқ дориларни контрабанда қилиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, қурол ва ўқ дориларни ноқонуний равишда сақлаш жарима, қамоқ ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Модомики, шахс ушбу буюмларни ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод этилади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 74 та қонунбузарлик ҳолатларида 31 та овчилик қуроли, 12 дона ўқотар қурол, 621 дона патрон, 4,5 минг донадан ортиқ капсула, 1700 донадан ортиқ гильзалар ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган.

    Бошқа янгиликлар