Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида Мьянма ҳукуматининг мамлакатда яшовчи мусулмонларга нисбатан ноҳақ ҳатти-ҳаракатига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
Норозилик намойишида минглаб одамлар иштирок этди. Намойиш “Чеченистон юраги”, деб номланувчи масжид ёнидаги майдонда бўлди. Митингда мамлакат раҳбари Рамзан Қодиров ҳам қатнашди.






