Россиянинг Воронеж вилоятида 20 та автомобиль иштирокида оммавий ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
Кеча маҳаллий вақт билан соат 15:00 да, Воронеж вилоятининг М4 йўлидаги 631 километрда юк машинаси ва 20 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Жабрланганлар орасида 2012 йилда туғилган қизча ҳам бор. У касалхонага ётқизилди. Қурбонлар йўқ.






