АсосийJamiyat

​ФЕВРАЛЬ ОЙИДА ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН АЛИШЕР ХЎЖАЕВ ЯНА ЎЗМТРК РАҲБАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

'​ФЕВРАЛЬ ОЙИДА ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН АЛИШЕР ХЎЖАЕВ ЯНА ЎЗМТРК РАҲБАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ'ning rasmi

Қарийб 12 йил Ўзбекистон давлат телевидениесига раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев салкам етти ойлик танаффусдан сўнг ЎзМТРК раиси лавозимига қайтди. Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.

29 август куни ЎзМТРК раиси вазифасини бажарувчи Бобур Алихонов лавозимидан озод қилингани маълум бўлган эди. Алихонов мазкур лавозимда 26 кун ишлади.

Алишер Хўжаев 2 февраль куни ЎзМТРК раиси лавозимидан озод қилинган эди. Унинг ўрнига тайинланган Хуршид Мирзоҳидов эса 3 август куни истеъфога чиқарилган эди.

Аввалроқ Алишер Хўжаев Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита раиси ўринбосарлигига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Алишер Хўжаев ҳақида

Алишер Хаджаев 1963 йили Тошкент вилоятида таваллуд топган бўлиб, 1985 йили Самарқанд давлат университетини физика ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.Хўжаев 1985—1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги илмий-текшириш институтлари, ишлаб чиқариш бирлашмаларида фаолият олиб борган. 1993—1996 йилларда НКК фирмасида тизим муҳандиси бўлиб ишлаган.

Алишер Хўжаев 1996 йилдан раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган. Жумладан, 1998 йилга қадар «КомУзАзия» компаниясида, 1998—2001 йилларда эса УзПАК компаниясида бош директор лавозимида меҳнат қилган.

2001—2002 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002—2005 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги)нинг раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Алишер Хўжаев илк бор 2005 йилнинг 15 апрел куни Ўзбекистон Телерадиокомпанияси раиси этиб тайинланган эди.

    Бошқа янгиликлар