Таиланднинг Пхукет ороли маҳаллий маъмурияти Банг Тао пляжида пайдо бўлган уч метрли тимсоҳни қидириш ишлари билан шуғулланмоқда, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Тимсоҳни сайёҳлар дрон ёрдамида суратга туширди ва расмни маҳаллий маъмуриятга топширди. Пхукет губернатори Норапхат Плоттхонг сайёҳларга ҳеч нимадан қўрқмасликни, қисқа муддатларда тимсоҳ қўлга олинишини маълум қилди.
Нашрнинг хабар беришича, Пхукет ороли пляжида мазкур воқеа илк маротаба рўй бераётгани йўқ. 2013 йилда ҳам орол қирғоғида тимсоҳ пайдо бўлган эди. Экспертларнинг фикрича, янги “меҳмон” яқин ўртада жойлашган тимсоҳ фермасидан ёки хусусий ҳайвонот боғидан қочган.






