Хорватиянинг Кенн шаҳри яқинидаги қабристонлардан бирида қабрда қолдирилган шам туфайли уч кун ёнғинни ўчиришнинг иложи бўлмади, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Ёнғин туфайли майдони 70 гектарни ташкил этувчи ҳудуд ёнди. Тергов жараёнида қабрда қолдирилган шам-лампада охиригача ёниб, қуруқ ўтларга туташган ҳолда бошқа ҳудудларга ёнғин тарқалгани маълум бўлди. Ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчилар билан бирга авиация ҳам иштирок этди, ёнғин тўхтовсиз уч кун давом этди. Ҳозирча айбдор аниқланмади.
Ёз давомида Хорватияда бир қанча йирик ўрмон ёнғинлари содир бўлди. Ёнғин чиқишига аксарият ҳолларда инсон омили сабаб бўлди.






