Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи Бобур Алихонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.
Бобур Алихонов 2017 йил 3 август куни ЎзМТРК раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.Бунгача у 3 апрелдан бери ЎзМТРК раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. ОАВ соҳаси бўйича эксперт Бобур Алихонов 1983 йилдан телевидениеда турли лавозимлара меҳнат қилган бўлиб, ЎзМТРКдан аввалги иш жойи UzReport телеканали бўлган эди.






