Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида жойлашган АҚШ элчихонаси олдида рўй берган портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 8 киши яраланди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Ҳукумат вакили Воҳид Мажруҳнинг маълумот беришича, қурбонлар сони янада ортиши мумкин. Портлаш АҚШ элчихонаси ёнида жойлашган Kabul Bank банкига кириш жойида содир бўлди.






