Красноярск ўлкасида хусусий пансионатдаги қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 34 киши эвакуация қилинди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Ёнғин факти бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ёнғин майдони 250 квадрат метрни ташкил қилди. “Жемчужина” номли пансионатда маҳаллий вақт билан 11:28 да ёнғин кўтарилган.
Красноярск ўлкасининг бош тергов бошқармаси тергов органлари томонидан Россия ЖКнинг 238-моддаси, 3 қисми (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.






