2017 йилнинг 26 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 7 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 7 нафар шахслар тан жароҳати олган. 2 нафар шахслар вафот этган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳуқуқбузарликлари:
2017 йилнинг 26 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3019 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 800 тасини қўпол турдаги, 36 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 26 август куни жами 740 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 375 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 365 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.






