Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўртасида "Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум" имзоланди. Бу ҳақда маданият вазирлиги матбуотхизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринда –вазирлик) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (кейинги ўринда-МТРК), биргаликда қуйдаги матн бўйича –“томонлар”.
Ушбу Меморандум томонлар ўртасидаги келишув асосида ҳамда модда ва бандлари ижроси бўйича меъёрий-ҳуқуқий кучга эга ҳужжат ҳисобланади.
Маданият ва санъат соҳасида ёш истеъдод эгаларининг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг мусиқа, матн ва ижро маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, эзгуликка чорлайдиган, ирода ва имон эътиқодини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти таъсис этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловини ташкиллаштириш ишларини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарорига биноан танлов икки йилда бир марта ўтказилиши белгилаб қўйилган. Ушбу мукофотни янада мазмунан кенг қамровли бўлиши, ёш истеъдод эгаларини “Ниҳол” мукофотидан сўнг ижодий фаолиятлари беэътибор қолишлиги, пойтахт ва чекка ҳудудларда ўз салоҳиятини намоён эта олмаслиги камчиликларни бартараф этиш ҳамда уларга кўмак бериш мақсадида томонлар қуйдагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда.
Томонлар “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти совриндорларини истеъдодини ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик қиладилар. Ушбу Меморандум 2017 йилдан бошлаб барча “Ниҳол” мукофоти совриндорлари учун амал қилади.
2-модда.
Мазкур Меморандум Ниҳол мукофоти совриндорлари учун имтиёзлар бериш мақсадида Томонлар модда ва бандларининг келишуви, белгиланган тартибларига кўра қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
- ёш истеъдод эгаларини МТРК каналларининг бирида ҳар куни бир маротаба йил давомида бепул ўз лойиҳаларини (медиа-клип ёки видео лавҳалари) намойиш этиш ҳуқуқига эга;
- совриндорлар, радио эшиттирувларда иштирок этиши ҳамда куйлари учун бепул ҳар куни бир маротаба йил давомида эфир дақиқасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга;
- истеъдод эгалари 10 та қўшиқ ва куйларига овоз ёзиш студияларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга;
- турли маданият ва санъат йўналишидаги телекўрсатувларга жалб этилади;
- томонлар қонунда таъқиқланмаган ҳар қандай бошқа турдаги ҳамкорликларни икки томонлама келишув асосида олиб боради.
3-модда.
Вазирлик Меморандумда белгиланган қоидаларни тадбиқ этиш мақсадида қуйдагиларни амалга оширади:
- Томонлар белгиланган тадбирларни самарали ташкил қилади ва ўтказиш учун барча зарур чораларни кўради;
- Томонлар МТРК томонидан бепул тақдим этилган имтиёзлардан ёш истеъдодлар унумли фойдаланишлари учун назоратини олиб боради;
- домий тарзда ёш совриндорларни йўналишлари бўйича мониторингини олиб боради ва Халқ артистлари иштирокида ўқув-амалий трейнинглар ташкил этади.
4-модда.
Томонлар “Ниҳол” мукофоти ғолибларини барча оммавий ва давлат тадбирларига (совриндорларнинг ижодий режасидан мустасно) жалб этади. Мазкур Меморандумда белгиланган бандлари бўйича иш олиб боради. Хориж давлатларида совриндорларга тарғибот ва ислоҳат юритишида кўмак беради. “Ниҳол” мукофоти ғолиблари Меморандум моддаларига асосан бир маротаба берилган кўмакдан фойдаланишлари белгиланган.
5-модда.
Мазкур Меморандумда талқин қилиниши ва тадбиқ этилиши билан боғлиқ юзага келадиган муаммо, низоларни ўзаро келишув ва музокаралар орқали хал этилади.
Форс-мажор ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда томонлар ўзаро келишади ва тўхтатиш лозим бўлган тадбирларни қелишув асосида тўхтатилади, муддати узайтирилади ёки бошқа мавсумга кўчирилиши тўғрисида келишилади.
Меморандум Томонлар лавозими ўзгариши ҳамда бошқа шахс раҳбарлик қилишидан қатъий назар ўз қонуний кучини йўқотмайди.
Мазкур Меморандумга Томонлар розилиги билан учинчи Томон ҳуқуқлари бузилмаган ҳолда ўз таклиф ва лойиҳалари билан кириши мумкин. Бунда учинчи Томон шартнома асосида Томонларга қўшимча равишда эфир соати ва радиоэшиттирувларда иштирок этишини келишиши лозим.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Меморандумда назарда тутилган ҳамкорлик доирасида содир этилган ўз хатти-ҳаракатлари учун мустақил равишда жавобгар бўлади.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Қонунларига амал қилади, уларнинг талабларига риоя қилиш мажбуриятларини сўзсиз бажарадилар.
6-модда.
Томонлар ўзаро келишув бўйича мазкур Меморандумга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиши мумкин, улар Меморандумнинг ажралмас қисми бўлиб баённомалар билан расмийлаштирилади.
7-модда.
Мазкур Меморандум имзоланган санадан бошлаб қонуний кучга киради ва беш (5) йил мобайнида амал қилади. Томонлар навбатдаги муддат тугагунга қадар уч ойдан кечиктирмай бошқа Томонни Меморандумнинг амал қилишини тўхтатиш мақсади тўғрисида ёзма шаклда хабар қилади, ёзма шаклда хабардор қилмаган тақдирда Меморандум автоматик тарзда яна беш йил муддатга узайтирилади.






