АсосийJamiyat

ХОРАЗМДА КЕЧАСИ БЕМАҚСАД ЮРГАН 4 МИНГ НАФАРГА ЯҚИН ШАХС УШЛАНДИ (ФОТО)

'ХОРАЗМДА КЕЧАСИ БЕМАҚСАД ЮРГАН 4 МИНГ НАФАРГА ЯҚИН ШАХС УШЛАНДИ (ФОТО)'ning rasmi

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси, Хоразм вилояти прокуратураси, Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши, Суд идоралари ходимлари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, маҳалла посбонлари, кўнгиллилар гуруҳи ва бошқа идора-ташкилот вакиллари иштирокида Хоразм вилоятини жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan24” телеканалининг расмий сайтида хабар қилинди.

21-27 август кунлари олиб борилган профилактик ишлар натижасида жиноятчиликнинг кескин пасайишига тунги вақтларда эса умуман жиноят содир қилинишига йўл қўйилмади. Қидирувда юрган 4 нафар шахс ушланиб, мол-мулкларини қаровсиз қолдирган 2356 нафар шахс мулкини қаровсиз қолдирмаслиги тўғрисида огоҳлантирилиб, бу билан бир нечта ўғирлик жиноятлари барвақт олди олинди. Тунги вақтда қаровсиз ва назоратсиз юрган 10 нафар вояга етмаган шахс аниқланиб, тегишли масканлар масъул ходимларига қонуний чора кўрилди.

Тунда бемақсад юрган 3706 нафар шахс ички ишлар идораларига олиб келиниб, прафилактик суҳбатлар ўтказилди.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Хоразм вилоятида асосий эътибор жиноятлар содир қилгандан кейин оқибатлари билан курашишга эмас, балкий жиноятларнинг барвақт олдини олиш асосий вазифа қилиб қўйилган.

    Бошқа янгиликлар