АсосийSalomatlik

УЗУМНИНГ 9 ФОЙДАСИ

'УЗУМНИНГ 9 ФОЙДАСИ'ning rasmi
  • Узум меваси А, С, В6 витаминларига бой. Шунингдек, калий, кальций, темир, фосфор, магний ва селен моддалари ҳам талайгина. Ушбу фойдали бирикмалар юракка қувват бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди.
  • Узум данагида А ва Е витаминлари бўлиб, меваси билан бирга ейилганда организмни ёшартиради.
  • Баъзилар узум пўстини ёқтиришмайди. Аслида эса айнан пўсти билан истеъмол қилинса, ичакларда тиқин ҳосил бўлишининг олдини олади.
  • Узум иштаҳани яхшилайди. Уйқусизлик, иштаҳа йўқолиши каби ҳолатларда қора узум шарбати ёки меваси айни муддао.
  • Узумнинг қора нави буйрак ва жигарни аъло даражада тозалайди. Ҳусайни нави эса ўт пуфагида тош йијилишида кўмакчи воситадир. Шунингдек, пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга.
  • Фойдали бўлибгина қолмай, узумнинг ҳам ножўя таъсири бўлиши мумкин. Масалан, аллергик ҳолатларга мойиллиги борлар учун қора нав узум тавсия этилмайди.
  • Таркибидаги антиоксидантлар ҳисобига бир бош узум меваси асабни тинчлантиради. Айниқса, уйқу олдидан озроқ узум ейилса, хотиржамликка эришасиз.
  • Бу мева нафас йўллари ва ўпка хасталикларида ҳам асқотади. Шу боис астмага чалинганларга вақти-вақти билан узум истеъмол қилиш тавсия этилади.
  • Тавсия этилмайди: қандли диабет, ошқозон-ичаклардаги муаммолар, семизлик, ҳазм фаолияти бузилганда.

    Бошқа янгиликлар