Гонконгда “Пакхар” тўфони туфайли 1 киши ҳалок бўлди, 62 киши тан жароҳати олди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
Тўфон туфайли содир бўлган автоҳалокатда бир киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлган ҳайдовчининг автомашинаси Шэньчжень-Бей кўприги ёнида ағдарилиб кетди. У олган оғир тан жароҳати туфайли касалхонада вафот этди.






