“Харви” довули хавфли тўртинчи даражага кўтарилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Шамолнинг тезлиги сониясига 60 метрни ташкил қилди. У тез вақтда Техас ва Луизана штатларига етиб келади. Бир неча соат илгари штат аҳолисига океан олдидан узоқроққа кетиш тавсия қилинди.
Ҳарбий ҳаво кучларининг иккита базаси штатдан ташқарига кўчирилди. Мексика кўрфазидаги нефть платформаларидан ишчилар олиб чиқилди. Бироқ аксарият маҳаллий аҳоли довул беш кун бўлишига қарамай, уни уйда ўтказиш учун хонадонларини тарк этишмади. Одамлар озиқ-овқат маҳсулотларини кўп миқдорда сотиб олгани учун дўконлар бўшаб қолди. Қирғоққа яқин туманларда 900 миллиметргача ёғингарчилик кутилмоқда, бу бир метрни ташкил этади.






