Германияда мактаб ўқувчилари суратга тушаётган кўприк қулаши оқибатида 11 киши жабрланди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Баварияда 40 кишидан иборат мактаб ўқувчилари пиёдалар кўприги устида суратга тушаётганда, кўприк қулаб тушди. Кўприк қулаши оқибатида 11 нафар ўқувчи турли даражадаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди.
Кўприкнинг баландлиги 1,5 метр бўлиб, унинг тагидан оқиб ўтувчи дарёнинг чуқурлиги 30 сантиметрни ташкил этган. Айни пайтда ҳодиса сабаби ўрганилмоқда.






