АсосийDunyo

​ТАИЛАНД ОЛИЙ СУДИ МАМЛАКАТ СОБИҚ БОШ ВАЗИРИ ЙИНГЛАК ЧИНАВАТНИ ҚАМАШГА ОРДЕР БЕРДИ

'​ТАИЛАНД ОЛИЙ СУДИ МАМЛАКАТ СОБИҚ БОШ ВАЗИРИ ЙИНГЛАК ЧИНАВАТНИ ҚАМАШГА ОРДЕР БЕРДИ'ning rasmi

Таиланд Олий суди мамлакатнинг собиқ бош вазири Йинглак Чинаватнинг ўз ишига совуққонлик билан қарагани, кўра-била туриб, коррупцияга йўл қўйганлиги юзасидан чиқарилган ҳукмни эшитишни 27 сентябрга қолдириб, жума куни тайинланган судга келмаганлиги сабабли уни қамоққа олиш тўғрисида ордер берди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Чинават қулоғи оғриётганлигини, судга боролмаслигини суд бошланашидан бир неча дақиқа илгари огоҳлантирди. Суд эса ундан соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома тақдим этишни талаб қилди. Собиқ бош вазир ҳақиқатан ҳам касал бўлганлигини исботлай олса, қамоққа олиш тўғрисидаги ордер бекор қилинади.

Агар собиқ бош вазирнинг айби исботланадиган бўлса, у 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Чинаватнинг ўзи айбини тан олмади. Унинг тарафдорлари эса мазкур ишда собиқ бош вазирнинг сиёсий рақибларининг қўли бор, деб ҳисобламоқда.

    Бошқа янгиликлар