Москва шаҳрининг “Ботанический сад” метро бекатида 1,5 киши сиғадиган IV класс тоифасидаги бомбадан яширинадиган жой қурилади, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
ВУ-А-IV типидаги фуқаро мудофааасига тегишли икки мақсадли мазкур объект “Останкино” табиий-тарихий хиёбони олдидаги кўп қаватли уйнинг ер ости автотураргоҳи ёнида жойлашади.
IV класс тоифасидаги бомбадан яширинадиган жой радиация таъсирини минг маротаба кучсизлантириш хусусиятига эгадир. 1,5 минг кишига мўлжалланган бомбадан яширинадиган жой катта объект ҳисобланади.






