АсосийSalomatlik

​«БИР ЕЛКАМ ИККИНЧИСИДАН БАЛАНДРОҚ»

'​«БИР ЕЛКАМ ИККИНЧИСИДАН БАЛАНДРОҚ»'ning rasmi

— Яқин пайтлардан бери букчайиб юраётганимни сезаяпман. Онам ҳам бир елкам иккинчисидан баландроқ деяпти. Айтинг, нима қилай?

С.О


Саволга шифокор-вертебролог Соҳиб САИДОВ жавоб беради:

— Умуртқадаги қийшайиш ҳолати аксарият ўсмир қизларда учрайди. Сиздаги муаммо қай даражадагилигини аниқлаш учун тиббий кўрикка келишингизни маслаҳат бераман. Биринчи галда рентген текшируви ўтказилиб, умуртқа поғонасидаги қийишайиш даражаси ўлчанади. Агар бу ҳолат 11-15 даражадан ошмаса, даво чоралари орқали ҳал қилса бўлади. Бунда мушаклар спазми (таранглашиши)га қарши умуртқа поғонасини чўзиш муолажаси, турникда осилиш, махсус корсет тақиш, ҳафтасига уч марта 1-1,5 соатдан сузишга қатнаш ҳамда физиодаволаш муолажалари буюрилади. Барча муолажалар шифокор назорати ва маслаҳатига асосан олиб борилиши шарт.


    Бошқа янгиликлар