1. Озиш учун спорт залига қатнаш шарт!
Шарт эмас. Ортиқча сантиметрлардан қутилиш учун организни ҳолдан тойдириш нотўғри. Канадалик олимларнинг аниқлашича, машғулот давомида тиним билмай машқ қилганлардан кўра, бироз тин олиб, шуғулланганлар анча тезроқ озишаркан. Танани зўриқтириш фақат зиён келтириши мумкин. Ҳамма нарсада меъёр яхши-да.
2. Нонушта енгилгина бўлсин!
Кембриж университети тадқиқотчилари агар нонушта бир кунда истеъмол қилинадиган каллориянинг 50 фоизини ўз ичига олса, вазнни меъёрида ушлаб туриш анча осон кечишини таъкидлашмоқда. Агар нонуштага бақувватроқ таомлардан тановул қилсангиз, уларни ҳазм қилиш учун организмингизга етарлича вақтга эга бўлади. Нонуштадан воз кечиш эса ортиқча сантиметрларга олиб келиши тайин экан.
3. Ҳаммом ва сауна вазндан халос этади.
Овқатланишни тўғри йўлга қўймас экансиз, ҳеч бир восита сантиметрларингизни камайтиришга ёрдам бера олмайди. Сауналарда эса фақатгина танадаги сув чиқиб кетади. Шунинг ҳисобига озгандек қўринасиз. Лекин ичган ичимликларингиз унинг ўрни осонгина тўлдириб қўяди.
4. Сурги ва пешоб ҳайдовчи дорилар ёрдам беради?!
Ичаклар организнинг доим фаол ҳаракатда бўлувчи қисмидир. Шу сабабдан ҳам уларда ёғ тўпланиб қолмайди. Демак турли сурги ва пешоб ҳайдовчи дори воситалари ичакларда асли мавжуд бўлмаган ёғни чиқариб ташлашга қодир эмас. Сурги дорилар маълум муддатга фойда бериши мумкин, аммо кейин тез суратларда ортиқча вазн йиғила бошлайди.
5. Ёғли таомдан бутунлай воз кечиш даркор!
Йўқ. Шунчаки ёғ ва шакарли маҳсулотларни биргаликда тановул қилмаслик лозим. Масалан, оддийгина йогуртда ҳам шакар, ҳам ёғ бўлгани учун баъзида қора шоколаддан ҳам каллорияси кўпроқ бўлиши мумкин.
6. «Моддалар алмашинуви секинлашгани учун озолмаяпман!»
Аслида тескариси, семиз киши ҳаракатланиш давомида озғинларга қараганда кўпроқ куч сарфлайди. Тадқиқотлар эса вазннинг ортиб бориши метоболизмга эмас, кам ҳаракатлиликка боғлиқ эканлигини кўрсатади.
7. Машқ қилгач, исталган таомни еса бўлади!
Бир дона бутерброднинг калориясини кетказиш учун машқ залида нақд бир соат шуғулланиш талаб этилади. Агар жисмоний машқлар билан шуғулланиш давомида овқатланиш тартибини ўзгартирмас экансиз, эришган натижангиз мавжуд вазнни сақлаб туришдан иборат бўлади холос.






