АсосийJamiyat

​МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ХОДИМЛАРИГА ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

'​МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ХОДИМЛАРИГА ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 август куни Бош прокуратура хузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг туман бўлимлари бошлиқларига хизмат автомобиллари ва туманларда хизмат қилаётган давлат инспекторларига мопед уловлари топширилди.

Ушбу тадбирда Мажбурий ижро бюросининг директори Б.Қудратходжаев, Тошкент шаҳар прокурори Ш.Облоқулов ҳамда Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Б.Қудратходжаев Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг туман бўлимлари бошлиқларига бюронинг логотипи туширилган Нексия русумли хизмат автомобилларининг ва давлат инспекторларига мопед уловларининг калитларини тантанали равишда топширди.

Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ҳеч бир соҳа касб эгаларини бефарқ қолдирмайди. Қолаверса, юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар қандай ғамхўрлик ҳар бир соҳа вакилини тўлқинлантиради ва билдирилган ишончни оқлашга ундайди.

Бошқа янгиликлар