2004 йилдан буён Ўзгидрометни бошқариб келаётган Виктор Чуб нафақага чиқиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.Ўзбекистон Президенти 21 август куни шу ҳақдаги қарорни имзолади, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.
Виктор Чубнинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида маълумотлaр келтирилмаган.
72 ёшли Виктор Чуб 2004 йилдан бери Ўзгидромет бош директори ва гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган эди.






