АсосийDunyo

Шаҳзода Гарри Антарктидада 335 км масофани босиб ўтади

Шаҳзода Гарри Антрактидага учиб кетди, у ерда шаҳзода Жанубий қутбга қилинадиган сафарга тайёргарлик кўради. Куни кеча у Кейптаунга жўнаб кетиш учун Лондондаги уйини тарк этганди. 

У ердан Елизаветы II нинг невараси Россиянинг Антарктидадаги "Новолазаревская" станциясига йўл олади. Британия тахти ворисининг саргузаштлари айнан ўша ерда бошланади: у сафарга қуролли низолар пайтида жароҳатланган собиқ ҳарбийлар билан бирга жўнайди. Сафаргача қолган вақт ичида экспедиция иштирокчилари иқлимга мослашув жараёнидан ўтиши ва қутб аёзларига кўникиши керак. 
Жанубий қутбгача бўлган 335 километрлик сафар 29 ноябрда бошланиб, 16 декабрда якунланиши лозим. Бироқ Антарктиданинг олдиндан айтиб бўлмайдиган об-ҳавоси туфайли жадвалга ўзгаришлар киритилиши мумкин. Шаҳзода Гарри ҳарбий ҳаракатларнинг 12 нафар фахрийси билан бирга экстремал, яъни минус 35° ҳароратда ва шамол тезлиги соатига 80 км ни ташкил этадиган шароитларда саёҳат қилишига тўғри келади
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли шаҳзода ҳарбий вертолёт учувчиси ҳисобланади. У анчадан буён ушбу саёҳатга тайёргарлик кўрмоқда. Шаҳзода икки ой олдин машқлар доирасида бир сутка музлатиш камерасида ҳам ўтириб чиққан эди. Бу ерда у Антрактидада киядиган кийимларни синовдан ўтказди. Ҳатто оёғининг синиши ҳам шаҳзоданинг узоқ сафарга отланиш қарорига таъсир кўрсатгани йўқ.   

    Бошқа янгиликлар