АсосийDunyo

САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПОЛИЦИЯСИ КЎЧАДА “МАКАРЕНА”ГА РАҚСГА ТУШГАН ЎСМИРНИ ҚАМОҚҚА ОЛДИ (ВИДЕО)

'САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПОЛИЦИЯСИ КЎЧАДА “МАКАРЕНА”ГА РАҚСГА ТУШГАН ЎСМИРНИ ҚАМОҚҚА ОЛДИ (ВИДЕО)'ning rasmi

Саудия Арабистони полицияси Жидда шаҳар кўчаларининг бирида 1990 йилларда машҳур бўлган “Макарена” номли қўшиққа рақсга тушган 14 ёшли ўсмирни қамоққа олди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Ўсмирнинг рақси акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди. Полициячилар ўсмирни огоҳлантириб, қўйиб юборишди. Ўсмирнинг миллати ва исми-шарифи ошкор этилмади.

“Макарена” қўшиғи Саудия Арабистонида расман тақиқланган. Маҳаллий ҳукумат вакилларининг сўзларига қараганда, у гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилишни тарғиб қилар экан.


    Бошқа янгиликлар