Дўкондан шоколад ўғирлаган болани скотчлаб қўйган сотувчи шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Воқеа Россиянинг Якутск шаҳридаги кичик дўконлардан бирида рўй берди. Боланинг шоколад ўғирлаганини сезиб қолган сотувчи ўзича жазоламоқчи бўлиб, унинг қўлларини ва оғзини скотчлаб қўйган. У болани шу тарзда 10 дақиқа давомида дўкон омборхонасида ушлаб турган.
Воқеага гувоҳ бўлган қиз сотувчидан болани қўйиб юборишни талаб қилган ва ҳодисани видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Шундан кейин бўлиб ўтган ҳодиса ҳаммага ошкор бўлди. Тергов қўмитаси сотувчига нисбатан “Вояга етмаган болани ноқонуний жазолаш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди. Эркакка нисбатан икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.






