АсосийDunyo

АҚШДА ТЕЗЮРАР ПОЕЗДЛАР ТЎҚНАШДИ

'АҚШДА ТЕЗЮРАР ПОЕЗДЛАР ТЎҚНАШДИ'ning rasmi

АҚШда иккита тезюрар поезднинг тўқнашуви оқибатида камида 33 киши жабрланди, ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар берилмади, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Американинг Пенсильвания штатидаги Аппер Дерби шаҳридаги бекатлардан бирида иккита тезюрар поезд тўқнашди. Тўқнашув оқибатида 33 киши жароҳатланди, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар берилмади.

Нашрнинг хабар беришича, ичида йўловчилари бўлган состав, бекатда тўхтаб турган поездга келиб урилган. Айни пайтда жабрланганлар касалхонага ётқизилди, ҳалокат оқибатлари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар