19 август, шанба куни Ҳиндистонда йирик темирйўл ҳалокати юз берди. Деҳлидан 130 километр узоқликда жойлашган Уттар-Прадеш штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди.
Хабар беришларича, ҳалокат оқибатида 14 та вагон ағанаб кетган.Қутқарувчилар ҳодиса жойида бир неча соат иш олиб борган. Ҳиндистон расмийларининг берган маълумотларига кўра, ҳалокат оқибатида 23 нафар киши ҳалок бўлган.

64 киши шифохонага жойлаштирилган. Улардан 50 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Поезд Пури шаҳридан Харидвар штатига ҳаракатланаётган эди. Ҳалокат йўлнинг таъмирланаётган қисмида юз берган. Поезд соатига 100 километрдан юқорироқ тезликда ҳаракатланаётган эди. Одатда йўлнинг таъмирланаётган қисмида поёзд соатига 10-15 километр тезликда ҳаракатланиши талаб этилади.
Маълумотларга кўра, темирйўл бошқармаси ходимлари йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида ўз вақтида хабар бермаган.






