Канаданинг Альберти шаҳрида яшовчи 84 ёшли Мэри Грэм исмли аёл бундан 13 йил илгари бриллиант кўзли узугини йўқотган эди, йўқолган узук яқинда томорқасидаги сабзидан топилди, деб хабар берди Bbc.com нашри.
2004 йилда аёл томорқада ишлаётганда узугини йўқотиб қўйган эди. Мэри бундан қаттиқ сиқилган бўлса-да, бўлиб ўтган воқеани ўғлидан бошқа ҳеч кимга айтмади. Ўғли эса онасига худди йўқолган узукка ўхшаш узук харид қилди. Аёл ҳам ҳеч нима бўлмагандек, 13 йил мобайнида оддий узукни тақиб юрди.
Душанба куни аёлнинг келини овқат учун томорқадан сабзи қазиб олди. Қийшайиб ўсган сабзини ювар экан, унинг устидаги қайнонасининг узугига кўзи тушди, шундай қилиб аёлнинг 13 йиллик сири фош бўлди.






