АсосийJamiyat

ИЧКИ ИШЛАР АКАДЕМИЯСИГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ТЕСТ СИНОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

' ИЧКИ ИШЛАР АКАДЕМИЯСИГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ТЕСТ СИНОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ'ning rasmi

17 август куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Соҳада кадрлар масаласини самарали ҳал қилиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ички ишлар академиясига ўқишга кириш учун тест синовлари бекор қилиниб, янги тартиб белгиланди. Унга кўра, Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига номзодларни мақсадли тайёрлайдиган академик лицейлар ташкил этилади. 2020 йилдан бошлаб тингловчилар ўқишга мана шу лицейлар битирувчилари ва ички ишлар органлари ходимлари орасидан суҳбат ва касбий танлов асосида қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар