АсосийDunyo

​ИСПАНИЯДАГИ ТЕРАКТ ОҚИБАТИДА 18 МАМЛАКАТ ФУҚАРОЛАРИ ЖАБРЛАНДИ

'​ИСПАНИЯДАГИ ТЕРАКТ ОҚИБАТИДА 18 МАМЛАКАТ ФУҚАРОЛАРИ ЖАБРЛАНДИ'ning rasmi

Барселона марказида юк машинаси пиёдалар устига бостириб бориши натижасида камида ўн саккизта давлат фуқаролари жабрланди, дея хабар берди ТАСС нашри.

Терактда Франция, Германия, Испания, Нидерландия, Аргентина, Венесуэла, Бельгия, Австралия, Венгрия, Перу, Шимолий Ирландия, Греция, Куба, Македония, Хитой, Италия, Руминия ва Жазоир фуқаролари жабрлангани ҳақида маълумотлар бор.

Эслатиб ўтамиз: Барселонада 17 август куни теракт рўй берди, шаҳарнинг пиёдалар юрадиган асосий кўчаси — Рамблада юк машинаси катта тезликда пиёдалар устига бостириб борди. 13 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.

    Бошқа янгиликлар