АсосийDunyo

2013 йил тарихдаги энг илиқ йиллар ўнталигидан ўрин олади

2013 йил тарихдаги энг илиқ йиллар ўнталигига кириши мумкин. Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) ана шундай хулосага келди.

Биринчи тўққиз ой натижаларига кўра, 2013 йилда сайёрадаги ҳарорат 1961-1990 йиллардагига қараганда 0,48 даража юқори бўлган.
1998 йилдан бошлаб тарихдаги энг аномал илиқ йиллар қайд этилмоқда. Жорий йил ҳам ушбу тенденциянинг узоқ муддатли эканини тасдиқлаяпти.
Шу билан бирга, Шимолий Американинг айрим қисмларида, Жанубий Американинг марказий қисмида, Россия шимолининг унча катта бўлмаган қисмида ҳамда шимоли-шарқий Осиёнинг кичикроқ ҳудудида одатдагидан кўра совуқроқ бўлган.
Умуман олганда эса, кўриб чиқилаётган даврда қуруқликнинг катта қисмида ҳарорат ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган. Бу Австралияда, Жанубий Американинг шимоли-шарқида, Африка шимолида, Шимолий Америка қитъасининг шимолида ва Евроосиёнинг катта қисмида яққол сезилган.
2013 йилнинг дастлабки 10 ойи давомида сайёранинг кўпгина ҳудудларида, айниқса, АҚШ, Бразилия, Австралия, Ангола ва Намибияда қурғоқчилик кузатилган.
Шунингдек, 2013 йилда мўл ёғинлардан жабрланган мамлакатларни ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар Мексика, Ҳиндистон, Покистон ва Эрон. Экстремал ёғинлар Германия, Польша, Чехия, Австрия ва Швейцарияда ҳам кузатилган. 

    Бошқа янгиликлар