АсосийJamiyat

«ЧИНОЗЛИК АҲМАДБОЙ»НИНГ СУД ЖАРАЁНЛАРИДАН МАХСУС РЕПОРТАЖ ТАЙЁРЛАНДИ (ВИДЕО)

'«ЧИНОЗЛИК АҲМАДБОЙ»НИНГ СУД ЖАРАЁНЛАРИДАН МАХСУС РЕПОРТАЖ ТАЙЁРЛАНДИ (ВИДЕО)'ning rasmi

Кеча, 16 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шериклари томонидан амалга оширилган жиноий ишлари бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилди “Uzbekistan24.uz”.

Қайд этиш керакки, Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шерикларига нисбатан айни дамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Хусусан улар Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш), 188-модда (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти), 189-модда (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-модда 2-қисми “а”, “в” бандлари (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) ва 243-модда (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича айбланмоқда. Суд жараёнлари давом этмоқда.


    Бошқа янгиликлар