АсосийDunyo

​ҲАЙВОНОТ БОҒИДАН ҚОЧГАН ТОШБАҚА 2 ҲАФТА ДАВОМИДА 140 МЕТР “ЙЎЛ БОСДИ”

'​ҲАЙВОНОТ БОҒИДАН ҚОЧГАН ТОШБАҚА 2 ҲАФТА ДАВОМИДА 140 МЕТР “ЙЎЛ БОСДИ”'ning rasmi

Япониянинг Окаяма провинциясидаги Shibukawa ҳайвонот боғидан август ойининг бошида қочган Абу лақабли улкан тошбақа боғдан атиги 140 метр наридаги бутазордан топилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Мазкур топилма учун суюнчи пули эълон қилинган эди. 35 ёшли, бўйи бир метр, оғирлиги 55 килограмм бўлган тошбақа ҳайвонот боғи ҳудудида эркин ҳаракат қиларди. Тошбақа йўқолгандан кейин ҳайвонот боғи эгаси уни топган одамга 500 минг йен (4500 АҚШ доллари) мукофот пули беришини эълон қилган эди.

Абуни маҳаллий аҳолидан бири топди. Ҳайвонот боғи маъмурияти келажакда тошбақанинг яна қочиб кетмаслиги учун хавфсизлик чораларини кўрди.

    Бошқа янгиликлар