Саудия Арабистонидаги қироллик саройида шаҳзода Бандар бин Фадда бин Саада бин Абдулраҳмон ал Саудийнинг вафот этгани маълум қилинди, деб хабар қилди Lenta.ru нашри.
Ҳозирча ўлим сабаблари маълум эмас. 8 август куни барча Саудия Арабистони ОАВлари шаҳзода Салмон бин Абдуллоҳ бин Турки ал Саудийнинг вафот этгани ҳақида маълум қилган эди. Унинг ўлими сабаби ҳам ошкор этилмаганди.
Пайшанба куни оламдан ўтган шаҳзола Бандар ал Саудий мамлакат пойтахти Эр-Риёдда, Салмон ал Саудийга жаноза ўқилган масжидда сўнгги йўлга кузатилади.
Ўтган йилнинг 19 октябрь куни Саудия Арабистонида шаҳзода Туркий бин Сауд ал Кабирийга нисбатан ўлим жазоси қўлланган эди. Қироллик оиласи аъзоси уч илгари содир этилган қотилликда айбланганди.
Айни пайтда Саудия Арабистонида ибн Сауднинг беш минг нафардан етти минг нафаргача бўлган авлоди истиқомат қилади, уларнинг барчаси амирий шаҳзодалар ҳисобланади.






