Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида Испания Суперкубоги жавоб баҳсида “Реал” хамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда Зинедин Зидан бошқарувидаги “Реал” Асенсио хамда Бенземаларнинг голлари сабаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Камп Ноу”да ўтган илк баҳсда “Реал” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, “Реал” 2017 йилги Испания Суперкубогини қўлга киритди.
Эътиборлиси, “Барселона” “Реал”га қарши сўнгги 3 та финалнинг барчасини бой берди. 2012 йил Жозе Моуриньо бошқарувидаги “Реал” Испания Суперкубоги доирасида икки ўйин натижасига кўра, ғолиб чиққан эди.
2014 йилги Испания кубоги финалида Карло Анчелоттининг “Реал”и 2:1 ҳисобида каталонияликлардан устун келган эди. Бугунги натижа эса учинчиси бўлди.






