Андижон вилояти ИИБ Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳайдовчилар томонидан фуқароларга транспорт воситаларида пуллик хизмат кўрсатишни қонунийлигини аниқлаш мақсадида, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда рейдлар ўтказилмоқда.
Ўтган давр мобайнида соҳа ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар натижасида 2021 нафар шахс транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлиги, 3071 нафар шахс аҳолига лицензиясиз пуллик хизмат кўрсатаётганлиги, 9028 нафар шахс транспорт воситасини белгиланган тезлик меъёрларидан ошириб бошқарганлиги, 86 нафар шахс светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғига риоя қилмасдан ҳаракатланганлиги, 34803 нафар шахс хавфсизлик камарини тақмай ҳаракатланганлиги аниқланиб, қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан тегишли маъмурий чоралар кўрилган.






