Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар беришича, 2017-йилнинг 16-август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Қирғизистон Республикасида бўлади.
Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ва Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисларида иштирок этади.
Қирғизистон томонидан Ҳукуматлараро комиссияларнинг ҳамраиси Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жеэнбеков.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.






