АсосийJamiyat

Абдулазиз Комилов Испанияга ташриф буюради

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Испанияга Қироллигига расмий ташриф буюради.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беригича, 4–7 ноябрь кунларига мўлжалланган мазкур ташриф доирасида Испания ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануэл Гарсия–Маргальо, Бош кортеслар палатаси раҳбарияти, шунингдек яна қатор вазирликларда учрашув ва музокаралар олиб бориш кўзда тутилган. Уларда иккитомонлама алоқалар, халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинади. 

    Бошқа янгиликлар