АсосийDunyo

Йилнинг энг кўп қалам ҳақи оладиган ёзувчилари эълон қилинди

Британиялик ёзувчи аёл, катта шов-шувга сабабчи бўлган “Кулрангнинг 50 сояси” трилогиясининг муаллифи Э. Л. Жеймс “Forbes” журнали томонидан тузилган жаҳоннинг энг кўп қалам ҳақи оладиган ёзувчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.  Сўнгги йил давомида Жеймс 95 миллион доллар гонорар олган, деб ёзади Lenta.ru. Руҳшунос Алекс Кроссе ҳақидаги ўткир сюжетли романларнинг муаллифи, ўтган уч йил давомида рўйхатда етакчи бўлган Жеймс Паттерсон бу сафар иккинчи ўринга тушди. Паттерсон келаси йил биринчи ўринга қайтиши мумкин, чунки унинг китоблари сотилиш даражаси бўйича жуда юқори ўринларда бормоқда.   Учинчи ўрин ўтган йили “Очкўз ўйинлар” асари туфайли 55 миллион доллар ишлаб олган Сьюзан Коллинз эгаллади. Айтиш жоизки, ёзувчининг юқори даромад олишига асарнинг муаваффақиятли экранлаштирилиши ҳам сабабчи бўлган, фильм прокатда 690 миллион доллар ишлаб олган.

Тўртинчи ўринда бир йил ичида 28 миллион доллар ишлаб олган “Линкольнни ўлдириш” ва “Кеннедини ўлдириш” триллерларининг муаллифи Билл О’Рейли бормоқда. Яқинда чоп этилиши кутилаётган ёзувчининг янги “Исони ўлдириш” романи эса олдингиларидан ҳам муваффақиятлироқ чиқиши мумкин. 
Бешинчи ўринни ўтган 12 ой ичида 26 миллион доллар пул ишлаб олган Даниэла Стил эгаллади. Қайд этиб ўтамиз, ўзининг ёзувчилик фаолияти давомида Стил 128 та китобни нашр этган, уларнинг аксариятини аёллар ўқийдиган романлар ташкил этади. Китоблар 600 млн. нусхада сотилган. 

    Бошқа янгиликлар