АсосийJamiyat

GM Uzbekistan Россияда машиналар сотувини камайтирди

"GM Uzbekistan" қўшма корхонаси 2013 йилнинг январ-июл ойида ўтган йилнинг шу дарига нисбатан Россияда камроқ машина сотди. 

Агар 2012 йилнинг биринчи ярмида Россияда 50549 ўзбек автоси сотилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 38%га камайиб 31182 донани ташкил этган, деб ёзади Европа бизнеси Ассациациясининг автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига таянган [url=http://www.uzdaily.uz/articles-id-16729.htm]Uzdaily нашри.

Қўмита берган маълумотларга кўра, 2013 йилнинг июлида "GM Uzbekistan" қўшма корхонасининг Россиядаги автомобил савдосии 51%га пасайиб, 9103 тадан 3908 донага тушган. 

Жумладан, Nexia маркасидаги машиналар сотуви январ-июлда - 42% га (17622дона) ва июлда - 64%га (2,106 минг дона) камайган. Қолгани Matiz ҳисобига (январ-июл – 13,56 минг дона, июлда – 1802 дона) тўғри келади.

2013 йил июл ойи якунига кўра, "GM Uzbekistan" қўшма корхонаси Россияда авто сотуви бўйича 14 - ўринда бормоқда. Nexia эса энг харидоргир машиналар орасида 24 - ўринда қайд этилган

    Бошқа янгиликлар