АсосийSport

Ўзбекистон чемпионати назоратчи ва ҳакамлари учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этилади

'Ўзбекистон чемпионати назоратчи ва ҳакамлари учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этилади 'ning rasmi

2 июль куни Ўзбекистон Биринчилигида фаолият олиб борадиган ҳакамлар ва назоратчилар учун ўқув-машғулот семинари ташкил этилди. Ушбу йиғин давомида ҳакамлар жисмоний тайёргарлик бўйича тест топшириб, ўйин эпизодлари бўйича бир қатор қўлланмалар муҳокама қилди.

Шунингдек, худди шундай семинар Олий Лигада фаолият кўрсатадиган ҳакамлар ва назоратчилар учун ҳам ташкил қилинади. Режага кўра, 6 июль куни Олий Лигада фаолият кўрсатадиган назоратчилар учун видеосеминар ташкил қилинса, 7 июль куни ҳакамлар учун йиғин ташкил этилади.

Унда ҳакамлар соат 07:30 дан бошлаб жисмоний тайёргарлик бўйича тест топширади, соат 13:30 дан бошлаб эса видеоэпизодлар ёрдамида футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилади.

Ушбу семинарларда барча турдаги ОАВ ходимлари иштирок этишлари мумкин.

Бошқа янгиликлар