1 июль куни Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон мудофаа ташкилотлари раҳбарларининг Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўмондонлик қўшинлари бошчилигидаги Россия делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-полоковник К.Бердиев Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўмондонлик қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Владимир Зарудницкий бошчилигидаги Россия делегацияси билан музокаралар ўтказди.
Учрашув чоғида Марказий Осиё ҳудудидаги мавжуд вазият ва хавфсизлик муаммолари юзасидан фикр алмашилди, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда иккитомонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.






