АсосийSport

КК–2017. Турнирнинг энг яхшилари аниқланди (Фото)

'КК–2017. Турнирнинг энг яхшилари аниқланди (Фото)'ning rasmi

2017 йилги Конфедерациялар Кубоги ҳам ўз ниҳоясига етди. Амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Германия термаси финалида Чилини минимал ҳисобда мағлуб этди ва ўз тарихида илк бор Конфедерациялар Кубогида ғолиб чиқди.

Чили терма жамоаси дарвозабони Клаудио Браво ушбу турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Чилилик кипер турнир давомида 3 ўйинда дарвозани қўриқлади ва иккита гол ўтказиб, бир бор ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

Германия терма жамоаси ҳужумчиси Тимо Вернер эса Конфедерациялар Кубоги-2017 нинг эбг яхши футболчиси деб топилди. У жамоадошлари Леон Горецка хамда Ларс Штиндльларни қўшимча кўрсаткич бўйича ортда қолдирди ва айни шу сабаб турнир давомида 3 та тўп киритган “РБ Лейпциг” футболчиси турнир тўпурари бўлди.

Бошқа янгиликлар