2017 йилнинг 13 май куни соат 10 ларда, ўзини “Шодмонова Шахрина Алишер қизи” деб таништирган шахс, Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошкармасининг “
3 қаватида 2 нафар ҳижоб ўраган аёллар, ушбу бинода “БОМБА” борлиги ҳақида гаплашаётганликларини эшитиб колганлиги хакида хабар берган.
Мазкур хабар асосида Ички Ишлар Вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошкармаси ва бошка махсус хизматларнинг ходимлари “Мегапланет” гипермаркетига зудлик билан етиб бориб, ўрнатилган тартибда фуқароларни бинодан эвакуация килиб, махсус воситалар билан текширилганида, бинода портловчи моддалар йўқлиги аниқланган.
Бундан ташкари, 2017 йилнинг 14 май куни соат 11 ларда, ўзини “Шодмонова Шахрина Алишер қизи” деб таништирган шахс, такроран Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошкармасининг “
Хабар асосида Ички Ишлар Вазирлиги,Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошкармаси ва бошка махсус хизматлар ходимлари “Макро-Самарқанд дарвоза” гипермаркетига зудлик билан етиб бориб, ўрнатилган тартибда фуқароларни бинодан эвакуация қилиб, махсус воситалар билан текширилганида, бинода портловчи моддалар йўқлиги аниқланган.
Олиб борилган тергов-тезкор чора-тадбирлар натижасида мазкур жиноятни муқаддам ўғрилик жиноятини содир этганлиги учун судланган
Ақмарал Исабекова эканлиги аниқланган. Фуқаро Исабековани ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида давлат ва жамият манфаатларига жами бўлиб 40 млн. сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан, яъни безорилик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.






