Рўзғорингиздаги бор қуйидаги маҳсулотларни исталган шаклда тўғраб, 5 хил соус билан аралаштирсангиз, хилма-хил, хуштаъм салатлар тайёр бўлади.

1. Қайнатилган картошкадан.
Зарур масалиқлар: қайнатилган картошка, кашнич, ёнғоқ, бринза, салат барги.
Соус учун: лимон шарбати, ўсимлик ёғи, туз ва мурч.

2. Редискадан.
Зарур масалилқлар: редиска, қайнатилган тухум, бодринг, пиёз, салат барги.
Соус учун: сметана, туз, мурч.

3. Кабачкидан.
Зарур масаллиқлар: кабачки, салат барги, бодом, саримсоқ пиёз, зайтун меваси.
Соус учун: зайтун ёғи, лимон шарбати, туз, мурч.

4. Карамдан.
Зарур масаллиқлар: карам, қайнатилган лавлаги, шивит, ёнғоқ.
Соус учун: ўсимлик ёғи, туз, мурч.

5. Сабзидан.
Зарур масаллиқлар: сабзи, карам, консерваланган маккажўхори, шивит.
Соус учун: маккажўхори ёғи, олма сиркаси, туз, мурч, шакар.






