АсосийShou-biznes

​"ЕВРОВИДЕНИЕ" да юраги хаста қўшиқчи ғолиб бўлди

'​"ЕВРОВИДЕНИЕ" да юраги хаста қўшиқчи ғолиб бўлди'ning rasmi

"Евровидение-2017" халқаро мусиқа танловида португалиялик хонанда Сальвадор Собрал ғолибликни қўлга киритди. Овоз бериш жараёни натижаларига кўра, у 758 та овоз тўплади. Собрал Amar Pelos Dois (“Севгим иккимизга етади”) қўшиғини ижро этди.

Иккинчи ўринни асли москвалик бўлган Болгария вакили Кристиан Костов эгаллади. У 615 та овоз тўплаган. Кучли учликни Молдаванинг SunStroke Project гуруҳи якунлади. У 374 балл олган.

“Евровидение-2017” финали Украина пойтахти Киев шаҳрида бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Сальвадор Собрал юрак пороги касаллигига чалинган ва у мана шу аъзони кўчириб ўтказиш операциясига муҳтож. Саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли хонанда “Евровидение”нинг биринчи репетицияларида иштирок эта олмаган.

Португалия “Евровидение” тарихида илк марта ғолибликни қўлга киритди. Бундан аввал Болгария вакиллари дастлабки бешта ўринга ҳам киритилмаган эди.

    Бошқа янгиликлар